Добро пожаловать
Вход / Регистрация

Sizga ta'zim Shifokorlar | Сизга таъзим Шифокорлар #UydaQoling

[an error occurred while processing the directive]
Добавлено by Admin В Клип Уз | KLIP UZ
13 Просмотры

Спасибо! Поделитесь с друзьями!

URL

Вам не понравилось видео. Спасибо за то что поделились своим мнением!

[an error occurred while processing the directive]
Sorry, only registred users can create playlists.
URL


Описание

Бало келди, қайдан келди давоси йўқ
Кўча сокин, чивиннинг хам садоси йўқ
Хамма ширин жонин сақлаб ўтирар жим
Аммо бир касб борки унинг
бахоси йўқ

Айланайин сиздан азиз шифоколар
Ўргилайин сиздан азиз шифокорлар
Бало қазо чўчитмади хеч бирингиз
Яшанг ўз касбига содиқ, фидокорлар

Белни боғлаб, ажалга тик қарадингиз
Хар касални қорачиқдек аядингиз
Биз дуодан бошқасига ярамадик
Бугун элнинг корига сиз ярадингиз

Дориларнинг рўйхатида мехрингиз бор
Юзингизда нур бор, қўлда сехрингиз бор
Икки дунё саодати сизга бўлсин
Хаққингизга дуо қилар ҳар бир бемор

Болангизни дийдорига тўймаяпсиз
Бағрингизга босиб, ўпиб суймаяпсиз
Юрт ишончин оқлаш учун кеча кундуз
Курашяпсиз бемордан кўз узмаяпсиз

Қадрингизни билдик қадри баландларим
Садқа бўлай жонига жон пайвандларим
Илохим шу қўлларингиз дард кўрмасин
Омон бўлинг, соғ бўлинг оқ халатларим

Сабрдамиз, дуодамиз қалбан бирга
Куч тилаймиз яратгандан хар кун сизга
Ишонамиз балони даф қилажаксиз
Яна хаёт кечагидек тушар изга

Яна куча чангитишар болажонлар
Туй хашамга отланади ойижонлар
Янги кўйлак кияйин деб маросимга
Бозор томон шошар амма холажонлар

Масжидларнинг эшиклари очилади
Мехмон кутиб дастурхонлар езилади
Кариндошлар йуклаб борар бир бирини
Дийдорлашиб соғинчлари босилади

Бу кунларнинг замирида сиз бўласиз
Халқ ичида азиз ўғил киз бўласиз
Ахир сизлар Ибн Сино авлодидан
Иншааллох, хали ёруғ юз бўласиз!!!

Гулбаҳор Мўминова

Официальный сайт: http://www.rizanova.uz/
Подпишись на новые клипы http://bit.ly/RizaNovaUZ
RizaNova @ Google+ http://google.com/+RizaNovaUZ
RizaNova @ Instagram http://instagram.com/RizaNovaUZ
RizaNova @ Telegram https://telegram.me/RizaNovaUZ
RizaNova @ Facebook http://bit.ly/FacebookRizaNovaUZ
RizaNova @ Twitter https://twitter.com/RizaNovaUZ
RizaNova @ ВКонтакте https://vk.com/RizaNovaUZ
RizaNova @ Одноклассники http://ok.ru/RizaNovaUZ

Написать комментарий

Комментарии

Комментариев нет.